Қисқа сатрларда

Тадбиркор ўзи ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

06 September, 2025, 06:34

Жамият

Тушунтиришлар берилди

  • 07.Октября.2022
  • 1194

Наманган вилояти ҳамда туманлараро маъмурий судларининг судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида “Ижтимоий вазиятларга нисбатан фуқароларнинг муносабатини психологик тузатиш” масалалари юзасидан семинар-машғулоти ўтказилди. Унда Наманган Давлат университети психология кафедраси мутахассиси, доцент Саходулло Акбаров иштирок этди.

Семинар машғулотида фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш учун ҳар бир судья ва суд аппарати ходимларига жамоада мўътадил психологик муҳитни яратиш йўллари, шунингдек, ходим ва фуқаролар ўртасида учраб турадиган низоли вазиятларни онгли равишда бартараф этиш, фуқаролар билан мулоқотга киришганда хуш кайфиятли бўлиш, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳиссиётларга берилмаслик бўйича тавсиялар, тушунтиришлар берилди.

Ўқув-машғулоти давомида суд идоралари ходимлари хизмат вақтида юзага келиши мумкин бўлган ижтимоий муносабатлардаги тўсиқлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган семинар-тренингда барча иштирокчилар ўзлари учун керакли бўлган назарий, амалий ва услубий билим-кўникмаларга эга бўлдилар.

Зарифахон Қурбонова,

Наманган вилояти маъмурий суди раиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь