ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35102
21 December, 2024, 09:10
Вилоятимиз бўйлаб ташкил этилаётган маънавий-маърифий тадбирлар доирасидаги “Газеталар кунлари”нинг навбатдагиси Учқўрғон туманидаги намунали 8-мактабда бўлди. Унда марказий ҳамда вилоят расмий газеталари масъул ходимлари қатнашишди.
Туман фаоллари жамланган ижодий даврада Вазирлар Маҳкамасининг “Янги Ўзбекистон” республика газетаси Наманган вилояти бўйича мухбири Орифжон Жўраев, вилоят ҳокимлигининг отахон нашрлари – “Наманган ҳақиқати” ва “Наманганская правда” газеталари бош муҳаррирлари Акрамжон Сатторов, Одилжон Иномовлар мазкур босма нашрлар тарихи, чиқиш даврийлиги, мазмун-мундарижаси, келгусидаги режалари тўғрисида батафсил гапириб беришди.
Дарҳақиқат, ҳозирда юртимиз, ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, халқаро ҳамкорликка оид жараёнларни ёритишда, кенг оммага етказишда газеталар таҳририяти имкон қадар тезкорлик, фидойилик намунасини кўрсатмоқда. Ижтимоий тармоқлар ривожланган замонда толмас тарғиботчилик вазифасини шараф ва машаққат билан уддалашмоқда.
“Ватанпарвар” ташкилоти туман кенгаши раҳбари Мамасоли Норхонов, туман Нуронийлар кенгаши раиси Акрамжон Мамажонов ва бошқалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Самимий ва қизғин руҳда кечган мулоқотлар давомида журналистлар йиғилганларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб қайтаришди.
Учрашувда қутлуғ 60 ёшини қарши олган устоз публицист, моҳир ҳажвчи-адиб Одилжон Иномовга эсдалик совғаси топширилди. Тадбирда туман ҳокими Жаҳонгир Риззаев иштирок этди.
Учқўрғон тумани ҳокимлиги
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти