Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

18 April, 2025, 05:06

Жамият

Учқўрғонда ота 92 млн. сўм алимент пулини олдиндан тўлаб берди

  • 10.Декабря.2023
  • 330

Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон туман бўлими иш юритувидаги алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш давомида қарздор ота олдиндан фарзандлар моддий таъминоти учун вояга етгунга қадар тўлаб берди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2022 йилдаги буйруғига кўра фуқаро Ҳ.М дан ундирувчи М.М. фойдасига 2 нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида қарздор отага ўз вақтида тўлаб боришлиги тушунтирилган. Ижро харакатлари давомида, қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиши ҳам вақтинча чекланган.  Шунингдек, қарздорнинг номидаги мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилотлардан сўровномалар олинган ва аниқланган мол-мулкларига нисбатан таъқиқлан қўйилган.

Қарздор ота алимент маблағларини ўз вақтида тўлаб келаётган эди. Давлат ижрочиси томонидан қарздорга амалдаги тартибга кўра олдиндан ёки вояга етгунга қадар моддий таъминотини тўлашлиги тушунтирилди. У бундан хулоса қилиб, фарзандлари учун олдиндан то вояга етгунга қадар ҳисоб-китоб қилинган 92.500.000 сўм алимент маблағини бир йўла тўлаб берди.

Алишер  КАРИМОВ,

МИБ Учқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари

Энг кўп ўқилганлар

Календарь