ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35126
23 December, 2024, 09:13
Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон туман бўлими томонидан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг ота фарзанди алименти учун бир йўла беш йиллик тўловни олдиндан тўлаб берди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2020 йил 19 июндаги қарорига кўра, қарздор Ғайбуллаев Дилшоддан ундирувчи Исмоилова Зилола фойдасига бир нафар фарзанди учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва ижро ҳаракатлари олиб борилиб, алимент ундириб берилаётган эди. Ўз ўрнида отага амалдаги тартибга кўра олдиндан 5 йиллигини ёки фарзанди вояга етгунга қадар тўлаши мумкинлиги тушунтирилди. Фуқаро Дилшод Ғайбуллаев эса ўз фарзанди учун олдиндан беш йиллик алимент пули миқдорини ҳисоблаб берилишини сўраб мурожаат этди. Давлат ижрочиси томонидан ушбу муддат ҳисоб-китоб қилинганда 45 миллион 343 минг сўмни ташкил этди.
Учқўрғонлик ота ўз ўрнида ҳисобланган ушбу суммани фарзандининг моддий таъминот учун тўлаб берди.
Раҳимжон ИСМАТУЛЛАЕВ,
МИБ Учқўрғон туман бўлими бошлиғи ўринбосари
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти