Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

25 April, 2025, 10:41

Жамият

Ўқитувчи дарсдан кейин томорқасидан 100 млн. сўм даромад олмоқда

  • 24.Февраля.2025
  • 372

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Поп туманидаги ўрганишлари якунида "Марғизор" маҳалласида ҳам бўлди.

Ҳудудда асосан кўчатчилик драйвер ҳисобланади. Аксарият томорқа эгалари ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад топмоқдалар.


— Томорқа — оилам учун катта даромад манбаи, — дейди "Камолот" кўчасида яшовчи Акмалжон Деҳқонов. — Ўзим ўқитувчиман. Дарсдан кейин бўш ўтирмай, кўчатчилик билан шуғулланаман. 3 сотихча ер йилига 100 миллион сўм даромад келтиради. Яна оиламизнинг йил бўйи беминнат мева-ю сабзавот билан таъминлайди.

Ҳозирда томорқада бодринг, помидор, карам, тарвуз, қовун, бақлажон ва бошқа кўчатлар етиштириляпти. Мавсумда 30 нафаргача ишсиз бандлиги таъминланади.

"Марғизор"да кўчатчилик оммалашиб, Акрамжоннинг маҳалладошлари ҳам томорқаларидан қўшимча даромад топишмоқда.

Вилоят ҳокими бу каби илғор тажрибаларни оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь