Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 06:47

Жамият

Ўқитувчи ва мураббийлар муносиб шарафланди

  • 01.Октября.2022
  • 609

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 2022 йил 28 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Нажот таълимда, нажот тарбияда, нажот билимда» эканлигини таъкидлаб, устоз-мураббийларни эъзозлашга чақирди. 

Қолаверса, 2026 йилгача мамлакатимизни ривожлантириш стратегиясининг 5 та асосий вазифаси қаторида асосий йўналиш сифатида таълим тизимини ривожлантириш эканлиги белгиланди.

Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида таълим тизими фахрийлари, бугунги кунда фидойилик билан ишлаётган устоз-муаллимлар, спорт муассасалари мураббийлари учун ташкилланган байрам тадбирида айни шу жиҳатлар қайд қилинди.

Вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов Президентимизнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. Муаллимларнинг касб байрами олдидан давлатимизнинг юксак мукофотлари – орден ва медалларга сазовор бўлган тўрт нафар наманганлик таълим жонкуяри алоҳида эътироф этилди.

Байрам тадбирида илм-фанни ривожлантириш, соҳадаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибаларни кенг жорий этишга қўшган муносиб ҳиссаси, ёшлар таълим-тарбияси йўлидаги фаоллиги учун бир қатор ўқитувчи ва мураббийларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, Халқ таълими вазирлигининг эсдалик нишонлари, қимматбаҳо совғалар топширилди.

– 40 йилдан ортиқ вақт давомида бошланғич таълим соҳасида иш олиб бордим. Наманган шаҳридаги 58-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабидан пенсияга чиқдим. Нафақа ёшида ҳам маҳаллада ёшлар, оила ва хотин-қизлар тарбиясига маълум муддат масъул сифатида меҳнат қилдим, – дейди кекса педагог, Халқ таълими аълочиси Мактуба Абдулҳафизова. – Президентимиз муаллим қадрини кўтармоқдалар. Ўқитувчиларга бўлган эътибор ошди. Буни айни вақтда таълим жабҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасида ҳис этмоқдамиз. Касб байрамимиздаги эъзоз ҳам бунинг ёрқин исботи бўлди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь