Қисқа сатрларда

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

Ўрик дарахтини касалликлардан ҳимоя қилинг!

НамДУ талабаларининг янги ихтироси пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади

11 April, 2025, 11:03

Жамият

Ҳунарманд аёл тикаётган чопонлар қўшни давлатларда ҳам харидоргир

  • 18.Февраля.2024
  • 465

Янги Наманган туманининг «Мингтерак» маҳалласида яшовчи Азиза Мўминова «Аёллар дафтари» рўйхатида турарди. У хонадонида тўн тикишни йўлга қўйиб, даромад топа бошлади. Қолаверса, ўзи каби уйда ўтирадиган хотин-қизларнинг 40 нафардан ортиғини касаначилик асосида иш билан таъминлади. Бундан ташқари, 8 нафар аёлга устоз-шогирд анъанаси асосида тўн тикиш сирларини ҳам ўргатмоқда.

«Дастлаб, 2006 йилда тўн қавишни ўрганиб, шу ҳунарга меҳрим тушди. Секин аста буни тикиш сирларини ўргандим. Мана, ҳозир ўзим ҳам шогирдлар етиштиряпман. Биз каби аёллар учун ҳунар — кони фойда. Даромад қиламиз, уй ишларимиз ҳам қолиб кетмайди, рўзғор чарчоғи ҳам чиқиб кетади. Ойига 200 тагача, мавсумда эса 300 тагача тўнлар тикамиз», — дейди ҳунарманд.

Азиза Мўминованинг таъкидлашича, миллий маҳсулотлар сирасига кирувчи бу бежирим тўнларни ой юлдуз, беқасамнусха, қалампирнусха, тароқнусха каби турлари бор. Ушбу чопонларни баъзи бир вилоятларда аёллар ҳам севиб кийишар экан. Тикилаётган чопонларга Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда ҳам харидор талайгина.

Ҳунарманд аёлнинг ўз фаолиятини кенгайтириш, бу орқали иш кўламини янада ошириш каби ниятлари бор.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь