Қисқа сатрларда

Халқаро авто фестивал Наманганимиз шуҳратини янада юксалтиради

Давлат мулкини хусусийлаштириш орқали хусусий мулкчиликни кенгайтиришга оид қонун

Ишларни тафтиш тартибида кўриб чиқишнинг мазмун-моҳияти

Том устида иссиқхона: инновацияни оммалаштириш керак!

Институтда «Бобур қадамжолари бўйлаб» номли фотокўргазма ташкил этилди

19 February, 2025, 09:43

Жамият

Ҳунарманд қизнинг буюмлари Дубайда эътироф этилди

  • 15.Января.2025
  • 440

Моҳинисо Боротбоева Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 36-сонли умумтаълим мактабининг 8-синфида таҳсил олади. Иқтидор соҳибаси олти ёшидан буён ўзбек халқ амалий безак санъатининг кулолчилик йўналиши бўйича шуғулланиб келади.

Қўли гул ҳунарманд томонидан ясалган буюмлар 700дан ошиқ бўлиб, унда асосан шамот лойидан фойдаланилган. Моҳинисо Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Шарқ гавҳари” мусиқа ва санъат танловида “Самарқанд аёллари санъати” номли ижодий иши орқали “Гран-при”ни қўлга киритган. Ёш ижодкорнинг миллий қадрият ва анъаналаримизни ўзида мужассам этган ҳайкаллари Дубай шаҳрида санъат ихлосмандлари эътиборини тортди ҳамда унинг ажойиб санъат асари 700 долларга баҳоланди.

Ўзгача дид, ноодатий услуб билан яратилган буюмлар давлат ташкилотлари ва муассасалари учун буюртма асосида тайёрлаб, ҳозирга қадар 20 миллион сўмдан ортиқ даромадга эга бўлди.

Оқилхон Дадабоев, Мардонбек Эсонбоев, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь