ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35101
21 December, 2024, 08:04
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан солиқ қарздорликларини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида бўлимлар иш юритувида 939,5 млрд. сўмлик 38 мингдан ортиқ ижро ҳужжати мавжуд. Амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида 18 мингдан ортиқ ижро ҳужжати бўйича 356 млрд. сўм маблағ ундирилди. Шунингдек, солиқ қарздорликлари бўйича ундирувлар билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича 271 таси бўйича 81,7 млрд. сўмлик мол-мулк хатланди.
Аммо ўтказилаётган тарғибот ва тушунтиришлар, огоҳлантиришларга қарамай ҳалигача солиқ қарздорлигини бартараф этмаётган жисмоний ва юридик шахслар учраб турибди. Масалан, «Ғайрат ғурур тараққиёти» машина-трактор парки масъулияти чекланган жамиятининг солиқдан 88 млн. сўм қарздор. Давлат ижрочиси томонидан ихтиёрий 15 кунлик муддатда қарзни тўлаш юзасидан огоҳлантирилган ҳам. Бироқ, белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмади ва оқибатда мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, маблағ ундирилди.
Солиқларни ундириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад кимнидир жазолаш ёки бировнинг мулкини олиб қўйиш эмас, балки мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш орқали аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдир.
Б. АБДУРАХИМОВ,
Мажбурий ижро бюроси ички ишлар, солиқ ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими катта инспектори.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти