Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 08:20

Жамият

Ғурумсаройда меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

  • 07.Апреля.2022
  • 573

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари ташкил этилмоқда. Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида бўлиб ўтган навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига иш билан банд бўлмаган меҳнат мигрантлари ва алимент тўловчилар таклиф этилди.

Туман прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ярмаркада 22 та корхона ва муассаса ўзларида мавжуд 315 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Дастлаб иштирокчиларга мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, бу орқали ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Шундан сўнг, ҳар бир иш берувчи ўзларида яратилган шароитлар, иш ҳақлари ҳақида тўлиқ маълумот бердилар.

– Мен бир нафар фарзандим учун алимент тўлайман, – дейди туманнинг Ғурумсарой қишлоғида яшовчи фуқаро. – Тўғриси, ишсизлик туфайли ҳар ойда фарзандим моддий таъминотини тўлашда қийналар эдим. Мана бугун ўтказилган меҳнат ярмаркаси ишсиз фуқаролар учун яхши имконият бўлди. Ярмаркада “Pop sement” ишлаб чиқариш корхонасига йўлланма олдим.

Умуман олганда, таклиф этилган 67 нафар меҳнат мигрантлари ва алимент тўловчиларнинг 32 нафарига ташкилот, муассасаларга ишга йўлланма олишларига кўмаклашилди.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь