ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34908
04 December, 2024, 09:10
Бугунги кунда жаҳон миқёсида янги турдаги коронавирус инфекциясига қарши кураш олиб бориляпти. Пандемия боис барча хизматлар ҳаракатда, айниқса санитария-эпидемиологик осойишталик ва соғлиқни сақлаш тизимларининг ҳамжиҳатликдаги фаолияти бағоят кучайтирилган. Касаллик тарқалишига йўл қўймаслик, эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш биринчи галдаги вазифадир.
Вилоятимизда ҳам тегишли равишда иш олиб бориляпти. Аввало, карантин чоралари қатъий амалга оширилмоқда. Шу билан бирга коронавирус ўчоқларидан қайтарилган юртдошларимизни аниқлаш ва уларни алоҳидалаш, саломатлигини назорат қилиш, касалликка чалинганларни даволаш, омма орасида ўта юқумли касалликдан сақланиш тарғиботи изчил йўлга қўйилган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳузуридаги махсус штаб вилоятдаги барча тиббий жараёнларни мувофиқлаштириб турибди. Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, карантин тартибидаги тиббий кузатувларни ташкил қилиш ва бошқа муҳим жараёнлар назоратда.
Шундай бўлса-да, тиббиёт ходимларини жиддий ташвишга солаётган айрим ҳолатлар ҳақида фикр билдирмоқчимиз. Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган чораларга кўра шароитлар яратилиб, одамларнинг уйда бўлиши учун имконият вужудга келтирилди. Аммо, бугун кўча кўйда юрган одамлар камаймаяпти. Бу жуда катта хатардир. Яъни, коронавируснинг юқишига шароит туғдирилиши ойнадек равшан.
Азиз ҳамюртлар!
Коронавирусни енгган Хитой давлатида айнан мана шу омилга алоҳида урғу берилган ва ижобий натижага эришилган. Шундай экан, ўзимизни ва яқинларимизни, қўйингки, бутун вилоят аҳлининг саломатлигини ўйлаб, уйда қолиш тартибига қатъий амал қилайлик. Қолаверса, санитария-гигиена талаблари асло ёддан чиқмасин. Қўлни совунлаб ювиш одатга айлансин. Ҳимоя воситалари, айниқса тиббий ниқоб ва қўлқобдан фойдаланиш доимий вазифа бўлиб қолсин. Мабодо кўчага чиқиш зарурияти туғилса, одамлар кўп тўпланмасликлари, айниқса 2 метрдан ортиқ оралиқ масофа сақлаш зарурлигини унутманг. Ёши олтмиш бешдан ўтган отахон ва онахонларимиз умуман кўчага чиқмаганлари маъқул.
Қадрли ота-оналар!
Оилангиз аъзолари саломатлигини ишончли муҳофаза қилиш сизнинг талабчанлигингиз ва ибратингизга боғлиқ эканлигини яна бир карра эслатмоқчимиз. Фарзандларингиз тозаликка, санитария қоидаларига амал қилишларини таъминлашингиз бугун ҳар қачонгидан муҳим.
Давлатимиз томонидан кўрилаётган чоралар ўз самарасини бериши сиз билан бизнинг амалий фаолиятимизга ҳам боғлиқдир. Карантин талабларига изчил амал қилиб, ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлиб, коронавирусга қарши курашсак, албатта уни енгишимиз аниқ.
Солижон МЎМИНОВ,
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти