Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:14

Жамият

УЙДАН ЧИҚМАЙ, ТАРТИБЛАРГА АМАЛ ҚИЛСАК КИФОЯ

  • 06.Апреля.2020
  • 2120

ОЗИҚ-ОВҚАТ, РЎЗҒОР ТИРИКЧИЛИГИНИ ВАҲИМАГА АЙЛАНТИРМАЙЛИК!
 

Биз Ўзбекистондек бой ва қудратли давлат фуқароларимиз, соғлигимиз ҳам, тирикчилик таъминотимиз ҳам Конституция билан кафолатланган. Ҳар кунимиз байрам, ҳар кунимиз тўй эди. 
Коронавирус инфекцияси бутун дунё халқлари каби биз учун ҳам бир синов. Давлатимиз томонидан муҳофазамиз учун барча шароитлар муҳайё қилинмоқда. Фақат бу вирус халқасини узиб ташлаш ва уни тарқалишига йўл бермаслик учун халқимиз томонидан уйда қолиш, вақтинча яккаланиш, санитария гигиена тартиб қоидаларига қатъий амал қилиш талаб қилинмоқда.
Агар белгиланган қоида ва тартибларга бир тану бир жон бўлиб ҳар биримиз онгли равишда амал қилсак инфекция бартараф этилади.
Хотиржам бўлишимиз керакки, иш ва ўқиш машғулотларидан тўлиқ узилган ҳолда карантин муддатини ўташ бу вақтинчалик чоралар. Бу чораларга амал қилмасдан вирус пандемиясини чекинтиролмаймиз. Буни ҳаммма бирдек тушуниши, амалда қўллаб қувватлаши зарур.
Шуни ишонтириб айтмоқчиманки, аҳоли озиқ  овқат маҳсулотлари таъминотидан асло ташвишланмаслиги керак. Бунинг чоралари  ҳукумат томонидан аллақачон кўриб қўйилди. Сенаторлар ва парламент қуйи палатасидаги вакилларимиз билан биз маҳаллий Кенгашлар депутатлари шу кунларда ҳам катта миқдорда рўзғор маҳсулотлари тарқатмоқдамиз.
Давлатимиз раҳбарининг тавсия ва кўрсатмалари билан одамларимизни ҳеч нарсага зориқтириб қўймаймиз. Шуни англашимиз керакки, бугун бизнинг маданиятимиз, маънавиятимиз, буюк халққа мансублигимиз, керак бўлса қаҳрамонлигимиз  жуда оддий, ўзимиз учун жуда зарур бўлган, азалдан амал қилиб келинган, фақат орада одат тариқасидан чиқиброқ қолган шахсий гигиенага, тозаликка амал қилиш, сабрли бўлиш билан белгиланмоқда. Агар шугина талабларни уддалай олмасак, нима қилиб юрибмиз, одаммиз  деб, ўзбекистонликман деб. 
Қадрли ҳамюртлар, уйда қолинг, фарзандлар тарбияси, маърифат билан машғул бўлинг. Биз озодалик ва покизалик билан, тоза иймон-эътиқодимиз билан коронавирусни албатта енгамиз!

Абдувоҳид АЗИМОВ,
26-Сардоба сайлов округидан Наманган шаҳар Кенгаши депутати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь