Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

18 April, 2025, 05:35

Жамият

Ўз вақтида тўланмаган жарималар ундирилмоқда

  • 03.Декабря.2023
  • 318

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалдаги қонунчиликка кўра, махсус автоматлаштирилган фото ва видео  техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича қўлланилган жарималар вақтида тўламаган қарздорлардан ундирилмоқда.

Айнан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспекторларидан иборат Ишчи гуруҳлар Наманган шаҳри ва туманлар марказий кўчалари, назорат масканларида фаолият олиб бормоқда.

Умаман олганда биргина, жорий йилнинг 11 ой давомида жами йўл ҳаракати билан боғлиқ жарималарни удириш тоифасида жами 109 230 та, умумий суммаси 38.1 млрд сўмлик хужжат келиб тушган. Шундан 76.800 таси тамомланиб,  23,0 млрд сўм жарима ундирилган.

Ноябрь ҳамда декабрь ойининг дастлабки 14 кун давомида жами 240,8 млн сўмлик 6005 та жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатларининг ижроси амалда таъминланди. Шунингдек, қарздорликни тўлаш чораларини кўрмаган ҳуқуқбузарларнинг 2303 та автотранспорт воситаларини жарима майдонларига тортилди.

Масалан, куни кеча ўтказилган тадбир давомида 98 та қўлланилган жаримаси бор Chevrolet Tracker вақтинчалик жарима майдончасидан жой олди. Маълум бўлишича, автотранспорт ҳайдовчисига қўлланилган жарималар 60 кун ичида ҳам тўланмаган. Сўнг, ҳужжатлар Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ҳайдовчига қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган. Бироқ, қарздорлик тўланмаган. Натижада, 36,3 млн. сўмни қарздорлиги бор Chevrolet Tracker вақтинчалик жарима майдончасига равона бўлди.

Бу каби тадбирлар давом этмоқда.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Энг кўп ўқилганлар

Календарь