Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 11:59

Жамият

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш тартиби

  • 29.Июня.2022
  • 674

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш ва тугатиш “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида тартибга солинади.

Мазкур Қонунга кўра Ўзбекистон Республикасида фуқаролик шахснинг давлат билан ўзаро ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги йиғиндисида ифодаланадиган ҳамда инсон қадр-қиммати, асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини эътироф этиш ҳамда ҳурмат қилишга асосланадиган доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди.

Ўзбекистон Республикасида ушбу мамлакат бутун ҳудуди учун ягона фуқаролик ўрнатилади. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқароси айни бир вақтда Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги, у қандай асосларда олинганлигидан қатъи назар, ҳамма учун тенгдир.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдир.

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир инсон фуқаро бўлиш ҳуқуқига эгадир. Ҳеч ким Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан маҳрум қилиниши, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно, ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси ўз органлари ва мансабдор шахслари орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари олдида масъулдир, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси эса давлат олдида масъулдир.

Ўзбекистон Республикаси ўз фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида амалга оширади.

Шунингдек, 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда муқаддам чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Ўзини Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган кунга қадар мамлакатимизда камида ўн беш йил доимий яшаб келаётган ва мазкур давр мобайнида чет давлат фуқаролигида бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Ота-онасидан бири (ёлғиз отаси ёки онаси) Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинган, чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва Ўзбекистон Республикасида яшаб келаётган бола хоҳиш билдирган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.

Эркинжон ТАДЖИБАЕВ,

Давлатобод тумани адлия бўлими бошлиғи,

3-даражали адлия маслаҳатчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь