Қисқа сатрларда

Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда

Маъмурий судларда дастлабки эшитув

Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Рақамли далиллар тушунчаси

Ҳуқуқларни ҳимоя қилишда замонавий механизмлар жорий этилади

01 April, 2025, 07:57

Жамият

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг мазмун-моҳияти

  • 08.Марта.2025
  • 159

Кейинги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ва халкаро стандартларни миллий қонунчиликка жорий этиш буйича тизимли ишлар амалга оширилмокда.

Қонун меҳнат ҳуқуқи, ишчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муносабатларини тартибга солинишини янада такомиллаштириш зарурати юзага келганлиги туфайли 2025 йил 13 февралда “Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1030-сон Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, иш ҳаки сакланмайдиган таътил давомийлигини белгилаш тартибини ва ходимнинг ўртача иш ҳакини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмокда.

Қонуннинг асосий мақсади – ишчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, меҳнат шароитидаги ишсизликни бартараф этиш ва иш жойларида адолатли ва барқарор муносабатларни йўлга қўйишдир. Қонуннинг киритишлари, меҳнат муҳити ва ишчи ҳуқуқларига оид тўғридан-тўғри таъсир кўрсатади.

- Ишчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: қонун ишчиларнинг турли категорияларини, шу жумладан, аёллар, болали аёллар, ногиронлар ва бошқа ҳимояга муҳтож гуруҳларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга йўналтирилган.

- Меҳнат шароити ва мукофотлаш: қонун, ишчиларнинг иш шароити ва иш билан боғлиқ мукофотлаш ва устама ҳақларини қонунан белгиланган тартибда белгилашни назарда тутади. Бу ишчиларнинг меҳнатини иш берувчилар томонидан адолатли баҳоланишига кўмаклашади.

- Иш ҳақининг барқарорлиги: қонун иш ҳақининг узлуксиз ва вақтида тўланишини талаб қилади, шунингдек, иш берувчиларни ишчиларга мавжуд қарзларини тўлашга мажбурлайди.

- Иш шартномасини бекор қилиш: қонун иш шартномасини бекор қилиш шартларини мустаҳкамлашга қаратилган, шунингдек, иш берувчи томонидан ишчига қарши низо пайдо бўлган тақдирда, муайян тартибда ишни тўхтатиш механизмини белгилайди.

- Техник хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш: меҳнат муҳитида ишчиларнинг ҳаёт ва соғлиғини муҳофаза қилиш учун керакли хавфсизлик чораларини таъминлашга қаратиладиган талаблар кучайтирилади.

- Жазолар ва тўловлар: меҳнат ҳуқуқларини бузган иш берувчиларга нисбатан қонунан белгиланган жарималар ва санкциялар белгиланган.

Қонуннинг қабул қилиниши меҳнат соҳасидаги барча томонларнинг ҳуқуқ ва бурчларини қайта кўриб чиқиш ва ўзгартишларни амалга оширишга йўналтирилган. Ушбу қонун ишчиларга ўз ҳуқуқларини эркин ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш имкониятини беради, шунингдек, иш берувчилар учун мажбуриятлар ва жавобгарликларни аниқ белгилайди.

Меҳнат муносабатларининг халқаро стандартларига мувофиқлаштирилиши, ишчиларнинг ҳаёт ва соғлиғини муҳофаза қилиш, ҳамда иш жойларидаги шаффофлик ва адолатлилик – бу қонуннинг муҳим йўналишларидир.

Аҳатжон ЖАЛОЛОВ,

Наманган вилоят маъмурий суди бош консультанти.

Беҳзодбек УМАРЖОНОВ,

Наманган туманлараро маъмурий суди архив мудири.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь