Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

05 December, 2024, 01:06

Жамият

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

  • 20.Сентября.2024
  • 899

Наманган шаҳридаги «Маърифат маскани»да бўлиб ўтган мулоқот аввалида вилоятимизнинг иқтидорли ёшлари ўз ихтиролари, қўл меҳнатлари маҳсулотларини намойиш қилдилар. Шунингдек, сектор раҳбарларига вилоят таълим соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Шундан сўнг, вилоят сектор раҳбарларининг ёш ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашуви кўтаринки кайфиятда бошланди.

Дастлаб вилоят  ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов барчани яқинлашиб келаётган 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни билан самимий табриклаб, вилоят таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси ҳақида тўхталди. 

Мулоқотда ўқувчилар ва ёш ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан вилоят ҳокими ҳамда сектор раҳбарларига юзландилар.   

Самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар ўз иқтидорлари, изланишлари ҳақида гапириб, келгуси режалари ва орзу-мақсадлари билан ўртоқлашдилар. Улар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиб, шу ернинг ўзида масъулларга тегишли топшириқлар берилди. 

Якунда бир гуруҳ фаол ўқитувчи ҳамда ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди. 


Маълумот учун: бугунги кунда вилоятимизда мавжуд 730 та мактабларда жами 549 602 нафар ўқувчиларга 39 531 нафар ўқитувчилар таълим-тарбия бериб келмоқдалар.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь