Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

05 December, 2024, 01:41

Жамият

Вилоят раҳбари ўзи таълим олган мактабнинг «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида қатнашди

  • 25.Мая.2024
  • 561

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманидаги 2-умумтаълим мактабида «Илм — саодат калити» шиори остида бўлиб ўтган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирида қатнашди.

Вилоят раҳбари ўқувчиларни ўқув даргоҳини муваффақиятли якунлаётганликлари билан қутлаб, муҳтарам Президентимизнинг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб-эшиттирди. Шунингдек, катта ҳаёт сари қадам қўяётган ёшлар ўз иқтидори, қобилияти, меҳнати билан жамиятда муносиб ўрин топишига ишонч билдирди.


Шундан сўнг, 2023-2024 ўқув йилида намунали хулқи, таълим олишдаги иштиёқи билан тенгдошларига ибрат бўлган ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот учун: бу йил Янги Наманган туманидаги умумтаълим мактабларининг 11-синфларини 1 405 нафар, ушбу 2-сонли умумий ўрта таълим мактабини эса 107 нафар битирувчилар тамомламоқдалар.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.  

Энг кўп ўқилганлар

Календарь