Қисқа сатрларда

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

Фазлиддин Эркинбоев – жаҳон кубоги ғолиби!

19 April, 2025, 10:06

Жамият

Виртуал дунё хатарлари

  • 30.Мая.2023
  • 716

Тез суръатларда ривожланаётган замонамизда ишбилармонлар, умуман, кўп кишилар ўз ҳаёти ва фаолиятини интернетсиз тасаввур эта олмайдилар. Дунёнинг турли қисмида содир бўлаётган янгиликларни ижтимоий тармоқ орқали дарров билиб оламиз. Хорижда таҳсил олаётган ёки яшаётган яқинларимизга саноқли сонияларда етиб борадиган электрон мактублар ёзамиз.

Бироқ анча вақтлардан бери бир савол барчанинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Ростдан ҳам интернет - ўргимчак тўрими?! Маълумотларга кўра, "интернет" сўзининг луғавий маъноси "ўргимчак тўри" деганидир. Албатта, бир ёмоннинг бир яхшиси бор, деганларидек, интернетнинг ҳам ижобий ва салбий жиҳатлари мавжуд. Аввало, ундан қандай мақсадда фойдаланиш ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ.

Танганинг биринчи томони бўлганидек, ён-атрофда "онлайн қутича" орқали турли хил экстремистик гуруҳлар домига тушиб қолганларни ҳам, афсуски, учратамиз. Шундай бўлса-да, танганинг иккинчи томонини унутмайлик. Яъни, телефон, компьютердаги интернетни иш ва ўқиш мақсадларида унумли ишлатаётган, жамият ривожи йўлида муваффақиятга эришаётган ёшлар талайгина. Демак, бундайларнинг мустақил фикри бор. Яхшию ёмонни ажратиш қобилиятига эга.

Хуллас, ҳар ким ҳар хил ниятда бу виртуал оламда кезмоқда.

Озода НАСРИТДИНОВА,

Янги Наманган туманидаги 69-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь