ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35119
23 December, 2024, 08:07
Фарғона водийсида ҳудуддаги ҳар учала вилоят учун ягона бўлган халқаро аэропорт қурилиши мумкин.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг транспорт ва коммунал соҳалардаги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш жараёнида айтиб ўтилди.
Маълумки, Фарғона водийсидаги учта — Андижон, Наманган ва Фарғона аэропортлари шаҳарлар ичида жойлашгани ва атрофи бино-иншоотлар билан зич ўралгани сабабли уларни кенгайтириш имконияти чекланган. Шу боис учта вилоятнинг ўртасида янги халқаро аэропорт қуриш таклиф этилмоқда, — дейилади Давлат раҳбари матбуот хизмати берган хабарда.
Шунингдек, мамлакат аэропортларини 2035 йилгача ривожлантириш стратегиясида 2026 йилгача аэропортларни ихтисослаштиришни амалга ошириш, жумладан, Тошкент аэропортини халқаро хаб, Навоий аэропортини юк ташиш хаби, Самарқанд ва Бухоро аэропортларини туризм хабларига айлантириш кўзда тутилган.
Тошкент халқаро аэропортини модернизация қилиш орқали йўловчиларни ўтказиш қувватини соатига 2400 нафарга ошириш, рўйхатдан ўтиш, паспорт назорати ва самолётга чиқиш йўлакларини кўпайтириш режалаштирилган.
Бухоро ва Урганч аэропортларида янги йўловчи терминаллари қуриш, шунингдек, ҳудудлараро лоукостер авиакомпанияси фаолиятини йўлга қўйиш лойиҳалари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, «Тошкент-Шарқий» аэропортининг бош режаси ҳам муҳокама қилинди. Унинг очилиши 2020 йилга мўлжалланган эди, бироқ қурилиш ишлари давом этмоқда.
2021 йил якунлари бўйича мамлакат аэропортлари орқали 5,4 млн. йўловчи ва 82 минг тонна юк ташилган, хорижий авиакомпанияларга хизмат кўрсатиш ҳажми ошган. Харажатларни мақбуллаштириш бўйича кўрилган чоралар натижасида барча аэропортларнинг молиявий кўрсаткичлари яхшиланган.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти