Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 11:23

Жамият

Ягона мактаб формаси ижтимоий тенглик ва маданият ифодаси бўлади

  • 19.Июля.2022
  • 827

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳамкорлигида умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини тайёрлаш мавзусида Наманган шаҳридаги «Даштбоғ» кичик саноат зонасига пресс-тур ташкил этилди.

2022 йил 19 майда  Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан, янги  ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар учун ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш белгиланган.

Мамлакатимизда  умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олувчи 6 миллион  620 минг нафар ўқувчи учун мактаб формасига  эҳтиёж мавжуд. Шундан келиб чиқиб, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси томонидан республикамиздаги 500 дан ортиқ турли иш ҳажмига эга ишлаб чиқариш корхоналари танлаб олинди. Бугунги кунда  вилоятдаги 276 та тикувчилик цехида мактаб формаларини тайёрлаш ишлари ташкил этилган. Айни вақтда мазкур тикувчилик марказларида маҳсулотларни тайёрлаш ишлари белгиланган тартиб ва стандартлар асосида олиб борилмоқда.

Тадбир давомида   Наманган шаҳридаги «MUSTAFO SEWING»  корхонаси  фаолияти билан яқиндан танишилди. Хусусан, мактаб формаларининг белгиланган стандартлар асосида тайёрланиши, матолар сифати, бичими, ранги, тикилиш услублари, мактаб формаларининг турли ёш, бўй ва вазнга эга ўқувчиларга мослиги хусусида  батафсил  маълумотлар берилди. 

2022 йил 10 августдан бошлаб туман ва шаҳар марказларидаги ярмаркаларда мактаб формалари савдоси ташкил этилади. Маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳамда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари маблағлари ҳисобидан  эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун мактаб формаси сотиб олинишига кўмаклашиш режалаштирилган.

Таъкидлаш ўринлики, ягона мактаб формаси  ўқувчилар ўртасида ижтимоий тенгликни мустаҳкамлаш билан биргаликда, сифатли таълим-тарбия олишга ҳам хизмат қилиши шубҳасиздир.

Пресс-турда  журналистларнинг  саволларига тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.

Асмонур РЕЖАББОЕВА олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь