Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

22 December, 2024, 01:27

Жамият

Янги ислоҳотлар судлар фаолиятини такомиллаштиради

  • 20.Декабря.2022
  • 709

Президентимизнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштиришни изчил давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг конституциявий мажбурияти сифатида белгиланиши лозимлиги таъкидланди.

Эркин, ҳуқуқий, демократик мамлакатда суд тизимидаги ислоҳотлар аввало адолат, қонун устуворлигини таъминлашга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилиши керак.

Президентимиз суд қарорларининг барқарорлигини таъминлаш масаласи бугунги кунда энг долзарблигини таъкидлар экан, судьялар зиммасига ҳам катта масъулиятли вазифаларни юклади.

Ҳозирги кунда ўрта бўғин судлари салоҳиятидан самарали фойдаланмаслик оқибатида кассация инстанциясида суд ишларининг ҳажми ва юкламаси кескин ортишига сабаб бўлмоқда.

Оқибатда бу фуқароларнинг олис ҳудудлардан марказга қатнаши ҳамда уларнинг ортиқча сарф-харажат қилишига олиб келмоқда. 

Мурожаатномада айнан одамларнинг жойларда судма-суд сарсон бўлиб юришларига барҳам бериш мақсадида амалдаги суд қарорларини қайта кўриш тизимини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди. Бунинг учун, албатта, адолатли ҳукм ва қарор чиқариш бўйича вилоят судларининг ваколати ҳам, масъулияти ҳам оширилади. 

Шунингдек, мурожаатда тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказиш масаласи ҳақида айтилди. Бу эса хусусий мулк дахлсизлигини кучайтириш йўлида илғор ва дадил қадам бўлади. Бундан буён мулк ҳуқуқини чеклашга оид ҳар қандай ҳаракат фақат суд орқали бўлади. 

Давлатимиз раҳбари маъмурий судлар фаолияти ҳақида сўз юритиб, уларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинган тақдирда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиётини жорий қилишни белгилаб берди. 

Бундан ташқари, суд ҳужжатлари ижро этилишини таъминлашга қаратилган таъсирчан механизмларни жорий этиш, инсонпарварлик тамойиллари асосида қонунчиликни такомиллаштириш сиёсатини давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди. 

Хусусан, тергов устидан суд назоратини кучайтириш, адвокатнинг ваколатларини, шу жумладан, далилларни тўплаш ва тақдим этиш ваколатларини кенгайтириш, томонларнинг тенглик ва тортишув тамойилларини, суд иш юритувида тортишув принципини амалда таъминлаш имкониятларини яратиш ҳақида тўхталиб ўтилди. 

Суд тизимидаги янги ислоҳотлар одил судлов сифатини оширишга, бу эса фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Шунинг учун буни амалда таъминлаш учун барча имкониятларни ишга соламиз.

Ф. МАДРАХИМОВ,

Наманган вилояти маъмурий суди судьяси.

Ш. ХОЛХЎЖАЕВ,

Наманган вилояти суди судья катта ёрдамчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь