Қисқа сатрларда

Қонунчиликдаги ўзгариш суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратади

Коррупция – давлат ва жамият тараққиётининг кушандаси

Мобиль видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланиш билан боғлиқ процессуал қонунчилик такомиллаштирилди

Суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун қулай шароитлар яратилади

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

30 April, 2025, 09:03

Жамият

Янги мактабда биринчи қўнғироқ чалинди

  • 04.Сентября.2024
  • 480

Бугун мамлакатимиздаги барча мактабларда янги ўқув йилининг биринчи қўнғироқлари чалинди.

Бу каби тадбирлар, айниқса, кейинги йилларда соҳада ривожланиб бораётган хусусий таълим муассасаларида ҳам катта шодиёна қилинди. Хусусан, бугун Чуст туманида «Бобораҳим Машраб» номли хусусий мактаб фойдаланишга топширилди.

Тадбиркор томонидан 5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ эвазига барпо қилинган мазкур мактаб 396 ўқувчи ўрнига эга бўлиб, янги 50 та қўшимча иш ўрни яратилди.

Тақдимот маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, кейинги йилларда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг самараси ҳақида тўхталди. Янги мактаб фаолиятига муваффақият тилади.

Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, йиғилганлар бу ерда ўқитувчи ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги 7 йилда хусусий мактаблар тармоғи кенгайтирилиб, вилоятимизда хусусий мактаблар сони 34 тага етказилди. Уларда 2 963 нафар ўқувчиларга 314 нафар педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқдалар.

Жумладан, жорий ўқув йилидан 3 та нодавлат мактаблар ўз фаолиятини бошлади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь