Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 11:32

Жамият

Янги ўқув йилига муносиб туҳфа

  • 04.Сентября.2023
  • 789

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги ва янги ўқув йилига байрам туҳфаси сифатида Норин туманида аниқ ва табиий фанларга ихтисослаштирилган мактаб фойдаланишга топширилди.

Билимгоҳ очилишида қатнашган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Акрамжон Абдуҳамидов сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиз таълим тизимида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Дарҳақиқат, хорижникидан асло қолишмайдиган, барча замонавий шароитларга эга бўлган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар энг иқтидорли, илмга чанқоқ ўғил-қизлар учун улкан имкониятларни тақдим этмоқда. Жумладан, вилоятимизда охирги йилларда Исҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактаби, Президент мактаби, ихтисослаштирилган мактаб-интернат ҳамда 11 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди. Биргина, жорий йилнинг ўзида маҳаллий бюджет ҳисобидан 8 та ихтисослаштирилган мактаб қурилиб, жиҳозланиб фойдаланишга топширилмоқда. Ушбу мақсадлар йўлида бунёдкорлик  ишларига 98 миллиард 266 миллион сўм ажратилиб, 24 миллиард 272 миллион сўм қийматига эга бўлган замонавий жиҳозлар олиб келиб ўрнатилмоқда.

Қувонарлиси, таълимга берилган бундай ғамхўрлик натижасида, ўтган ўқув йилида битирувчилардан, 1333 нафари муддатидан олдин хорижий олий таълим муассасаларига қабул қилиниб, 200 миллион доллардан ортиқ грант маблағлари ютиб олди.
Жорий йилда вилоятимиздаги Президент мактаби, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларини тамомлаган 403 ўқувчининг барчаси олий ўқув юртларига талабаликка қабул қилинди.

Эътиборлиси шундаки, битирувчилар жаҳон миқёсида таълим сифати бўйича алоҳида мавқега эга бўлган АҚШнинг Гарвард, Вингейт, Аризона, Темпл, Миссури, Маями, Цинциннати, Испаниянинг Сэнт Луис, Хитойнинг Шанхай, Буюк Британиянинг Брунел Лондон университетларида ўқиш имкониятини қўлга киритди.

Собиқ академик лицей биноси базасида 11 миллиард 750 миллион сўмдан ортиқ маблағ эвазига барпо этилган Норин тумани ихтисослаштирилган мактаби 570 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2023-2024-ўқув йилида 5-11-синфлар доирасида жами 23 та синфда 540 ўқувчи таҳсил олади.

– Жаҳон таълим стандартларига жавоб берувчи замонавий мактабда таҳсил олиш ҳар бир ўқувчининг орзуси. Мен ана шундай бахтли ёшлар сафида эканимдан ғурурланаман, – дейди 11-синф ўқувчиси Мунира Нурматова. – Яқинда ўтказилган «IELTS» синовларида юқори балл тўплаб, Американинг нуфузли Вингейт университети талабалари сафидан ўрин олиб, 27 минг долларлик таълим грантига сазовор бўлдим.

Дарҳақиқат, мактабда ўқувчиларнинг фан сирларини мукаммал эгаллаши учун барча қулайликлар яратилган. Синфхоналар энг сўнгги русумдаги замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Юқори тезликка эга интернет тармоғига уланган. Салобатли масканда қурилган спорт ва турли тадбирлар ўтказиладиган заллар, ошхона каби қўшимча хоналар юксак дид билан жиҳозланган.

Тантанали маросим якунида меҳмонлар замонавий мактабда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь