Қисқа сатрларда

Поп туманига янги ҳоким тайинланди

Ёшлар учун янги тарихий босқич: "Навбаҳор" ПФК академияси очилди

Қон бити — мевали дарахтлар кушандаси!

Диёра: мактабдан от фермасигача бўлган муваффақият йўли

Учқўрғонда ҳаво шари кўкка парвоз қилмоқда

04 June, 2025, 02:40

Жамият

«Янги замин»нинг асосий драйверларидан бири — гул етиштириш

  • 11.Марта.2024
  • 592

Янги Наманган туманининг “Янги замин” маҳалласида ўнта гул плантацияси мавжуд. Айни пайтда ушбу иссиқхоналарда 155 нафар аёл меҳнат қилмоқда.

Муҳаббат Қўчқорова ҳам тажрибали гулчилардан, у гул етиштириш билан беш йилдан буён шуғулланади.

Гулчининг беш сотихли плантациясида ўн мингдан зиёд 35 турдаги гуллар парваришланмоқда. Ушбу чечаклар “Гуллар фестивали” учун ҳозирланмоқда.

“2023 йилги фестивалда 3,5 минг дона турфа гуллар билан қатнашиб, 70 миллион даромад қилгандик. Бу мавсумга икки баробар кўп гул олиб чиқиш режамиз бор, даромадниям 150 миллион атрофида мўлжаллаяпмиз”, — дейди Муҳаббат опа.

Гулчининг плантациясида баҳор-ёз ойларида 10-15 киши меҳнат қилади, куз-қиш мавсумида эса ишчилар сони 40-50 кишигача кўпаяди. Ишчиларнинг ҳар бири ойига 2-2,5 миллион маош билан таъминланади.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Энг кўп ўқилганлар

Календарь