ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34908
04 December, 2024, 09:12
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманида бўлди ва аҳоли уй-жой шароитини яхшилаш, ипотека кредити бозорини янада ривожлантириш, хусусий пудрат ташкилотларини уй-жойлар қурилишига кенг жалб қилиш бўйича қилинаётган ишлар билан танишди.
Тумандаги Янгиобод маҳалласи ҳудудида “Aktash Global Trade” хусусий корхонаси томонидан тўртта кўп қаватли турар-жой қурилиши бошланди.
Икки ва уч хонали 104 та хонадондан иборат бу турар-жой мажмуасида 100 ўринли болалар боғчаси қурилиши ҳам режалаштирилган.
Қурилиш корхонаси раҳбари, вилоят ҳокимига лойиҳанинг ўзига хос хусусиятлари, хонадонларнинг ўлчамлари ҳамда қурилиш жараёнининг бориши ҳақида маълумот берди.
Корхона томонидан турар-жой мажмуаси ёнида маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳам барпо этилмоқда.
Вилоят ҳокими, шунингдек, туманнинг Хўжанд қишлоғида барпо этилаётган беш қаватли турар-жой лойиҳаси билан ҳам танишди.
Қишлоқ қиёфасини янги даражага кўтариш ва шу асосда қишлоқ аҳолисининг ҳаёт даражасини яхшилашга имкон берадиган бу замонавий уй-жойлар аҳолига узоқ муддатли ипотека кредитлари асосида тақдим этилади.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти