Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 08:49

Жамият

Янгиқўрғонда 5 нафар фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

  • 31.Марта.2022
  • 784

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Унда А.А. исмли шахс 5 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг жами 11 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, А.А. гўёки ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ҳақ эвазига уларнинг қўшни Қирғизистон Республикаси олий таълим муассасасидаги ўқишларини Наманган Давлат университетига кўчириб беришни ваъда қилган.

Республика Бош прокуратураси департаментининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тўрақўрғон туманида 9 нафар фуқаронинг 7 700 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар ушлангани ҳақида хабар берилган эди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь