Қисқа сатрларда

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

«Ипак йўлида туризм - 2024»: меморандум имзоланди

Вилоят ҳокими шароитлар билан танишди

04 December, 2024, 09:42

Жамият

ЯПОНИЯЛИК ИНВЕСТОР НАМАНГАНДА ХУСУСИЙ МАКТАБ ОЧАДИ

  • 19.Ноября.2019
  • 1245

Вилоят ҳокимлигида Япониянинг «Balcom Group» компанияси президенти Тетсуро Ямасака билан учрашув бўлиб ўтди.

Наманганда хусусий мактаб очиш лойиҳасига инвестиция киритишни режалаштираётган «Balcom Group» компанияси раҳбари, ушбу лойиҳанинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берди.

Бир ярим гектар майдонда барпо этилиши режалаштирилаётган мактаб халқаро стандартлардаги таълимга асосланган тарзда фаолият олиб бориши кўзда тутилган. Бу замонавий таълим муассасаси 525 ўқувчини ўз бағрига олади.

Мактаб қурилиши учун ер майдони таклиф этилган ҳудудлар кўриб чиқилгач, «Balcom Group» компанияси билан инвестицион келишув имзоланади.

Учрашув кун тартибидан Наманган ҳамда Хиросима ўртасида биродарлашган шаҳарлар келишуви имзоланиши масаласи ҳам ўрин олди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган сурат.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь