ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35103
22 December, 2024, 01:02
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ҳамда юридик техникум ҳамкорлигида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил этилди.
Тадбирга таълим муассасасининг битирувчи ёшлари таклиф этилдилар. Ўзаро ҳамкорлик доирасида бўлиб ўтган тадбирдан мақсад ёшларни Мажбурий ижро бюроси органлари фаолияти билан ҳар томонлама яқиндан таништириш, уларнинг бу соҳага қизиқишларини янада шакллантиришдан иборатдир.
Ўзаро самимий, очиқ руҳда ўтган учрашув аввалида Бюронинг Наманган шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган кўрсатув намойиш этилди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғи Бекзод Мирзааҳмедов сўнгги йиларда мамлакатимизда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ва бошқа ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тизимли чора-тадбирлар кўриб келинаётгани натижасида бугунги кунда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Тадбир давомида битирувчи ёшларга Мажбурий ижро бюроси органларига хизматга қабул қилиш талаблари бўйича тушунчалар берилди. Ўз ўрнида битирувчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Акмалжон Акбаралиев,
МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти