ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35125
23 December, 2024, 06:32
Мажбурий ижро бюроси Давлатобод туман бўлими томонидан олиб борилган ҳаракатлар давомида жамиятдан фуқаро фойдасига 121 миллион сўм қарздорлик ундириб берилди.
Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2021 йил 16 август кунидаги қарорига асосан “Наманган қурилиш монолит” МЧЖ дан фуқаро Олмуродова Маҳфуза фойдасига қарз ундириш белгиланган. Бўлим иш юритувига келиб тушган ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида тарафларга ижро иши қўзғатиш тўғрисидаги қарор нусхалари юборилган.
Ўз ўрнида қарздор жамиятга маблағни тўлаб қўйиш учун ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, жамият белгиланган вақтда қарздорликни тўламагани учун мажбурий ҳаракатлар олиб борилди. Яъни, тегишли ташкилотларга мол-мулклари, айланма маблағларини аниқлаш бўйича хат юборилди. Банкдаги ҳисобварағига банд солинди. Шундан сўнг масъулиятини ҳис қилган жамият мутасаддилари қарздорликни тўлаб берди. Амалда ижро иши якунланди.
Аюбхон ЁҚУБЖАНОВ,
МИБ Давлатобод туман бўлими давлат ижрочиси
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти