ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35155
26 December, 2024, 06:40
«Юксалиш» ҳаракати Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ўтказилди.
Унда 2024 йилга мўлжалланган жамоатчилик гуруҳининг фаолиятига доир ўрганиладиган масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан, жорий йилнинг март ойида бажарилган ишларга эътибор қаратилиб, бунда аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдамини сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Жамоатчилик кенгашининг тиббиёт соҳасига оид ташаббус ва таклифлари бўйича кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизматни такомиллаштириш, уларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолига бирламчи тиббий хизматни янада яқинлаштириш мавзуида масъулларнинг мулоҳазалари тингланди.
Турли хил касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлар муҳокамаси кун тартибида бўлди.
Шунингдек, 2024 йилнинг апрель ойи давомида ўрганиладиган масалалар ҳам белгилаб олинди.
Умумтаълим мактабларини бирламчи спорт жиҳозлари ҳамда миллий чолғу асбоблари билан таъминлаш бўйича қилиниши керак бўлган жиҳатларга асосий эътибор қаратилди.
Наргиза МУҲАММАДИЕВА,
«Юксалиш» ҳаракати Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти