Қисқа сатрларда

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

23 December, 2024, 03:01

Жамият

Жарима «Аvtocon» ёрдамида аниқланмоқда

  • 24.Апреля.2022
  • 533

Иллюстратив фото

Мажбурий ижро бюроси ҳамда вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги вилоят бошқармалари ҳамкорлигида Наманган шаҳри ва туманлар марказий кўчаларида йўл қоидасини бузган, аммо белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган рейд тадбирлари ўтказилмоқда. 
Жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, бюронинг шаҳар ва туман бўлимлари иш юритувида йўл қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималарни ўз вақтида ихтиёрий тўламаган қарздорларга нисбатан қўлланилган 10050 та ҳужжат мавжуд. Мазкур тоифадаги ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида кунлик тарғибот ва тушунтиришлар олиб борилмоқда. Бундан тўғри хулоса қилган қарздор ҳайдовчилар белгиланган жарималарни тўлашмоқда. 
Бироқ, огоҳлантиришдан сўнг ҳам жарималарни тўламаётган фуқаролар ва улар бошқарувидаги транспорт воситаларига нисбатан рейд тадбирлари ўтказиб борилмоқда. 
Наманган шаҳрининг марказий И. Каримов қўчасида 8 апрель куни ўтказилган рейд натижаларига кўра, 138 нафар ҳайдовчи қўлланилган 87,6 млн. сўм жарималарни ўз вақтида тўламагани учун улар бошқарувидаги транспорт воситалари вақтинчалик жарима майдонига тортилди. 
Ҳурматли ҳайдовчилар! Қўшма тадбир давом этмоқда. Амалдаги қонун талабларига кўра жарималарни зудлик билан тўлашни унутманг!

Алишер АҲМАДЖАНОВ,
МИБ вилоят бошқармаси инспектори.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь