Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 08:50

Жамият

Жиноий жарималарни ўз вақтида тўламаганларга жазо тайинланди

  • 04.Декабря.2023
  • 231

Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими томонидан судлар томонидан қўлланилган жинойи жарималарни ундириш билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Маълумки, жиноят кодексининг тегишли моддасига кўра, агар ҳукм қилинган шахс жазо тариқасида тайинланган жаримани мажбурий ижро этиш учун белгиланган муддатларда тўлашдан бўйин товласа суд жариманинг тўланмаган миқдорини мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо билан алмаштирилиши белгиланган.

  Жиноят ишлари бўйича Косонсой туман суди биносида бўлиб ўтган навбатдаги очиқ суд мажлисида жиноий жарималарни ўз муддатида тўламаган 3 нафар фуқаронинг иши мазмунан кўриб чиқилди.

Аниқланишича мазкур фуқаролар жиноят содир этканликда айланиб, жарима жазоси тайинланган. Суд буйруғи Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан жаримани ўз вақтида тўлаши юзасидан ихтиёрий муддат берилган. Бироқ, ана шу вақтда қарздорлик, яъни давлат фойдасига ундириладиган жарима тўланмагани учун мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Шундан сўнг ҳам бартараф этилмгани учун судга ижро усулини ўзгариб беришга тақдимнома киритилди. Бўлиб ўтган суд давомда фикр-мулоҳазалар атрофлича тингланиб, 1 нафарига қарздорликни тўлаши юзасидан муддат берилган бўлса, 2 нафарига озодликдан чеклаш жазосига алмаштирилди.

Бу каби ҳужжатлар ижросини таъминлаш давом этмоқда.

Жобирхон ҲУСАНОВ,

МИБ Косонсой туман бўлими бошлиғи

Энг кўп ўқилганлар

Календарь