Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

25 April, 2024, 03:48

Жамият

Жиноятчилик ҳолатлари ортган: бу ҳақда вилоят судида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди

  • 02.Августа.2022
  • 592

Вилоят суди мажлислар залида судлар томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган  ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. Таъкидланганидек, қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш устувор йўналишлардандир.

– Жиноят ишлари бўйича вилоят, туман, шаҳар  судларида одил судловни амалга ошириш, ягона суд амалиётини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди, – дейди  вилоят суди раиси ўринбосари, жиноят ишлари судлов ҳайъати раиси  Адҳамжон Мирзаев. – Ҳисобот даврида  3.184  нафар шахсга нисбатан 2.364 та жиноят иши кўрилиб, шундан 2.454  нафарига нисбатан 1.700 та айблов ҳукми чиқарилган. 708 нафар шахсга нисбатан 650 та жиноят иши ҳаракатдан тугатилди. 10 нафар шахсга нисбатан 9 та жиноят иши  тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўллаш билан якунланиб, 9 нафар шахсга нисбатан 4  та иш дастлабки тергов органига қайтарилди.

Кўриб чиқилган жиноят ишлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33,2 фоизга, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятлар 171,1, талончилик 94,7, фирибгарлик 62,3, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш 27,8, гиёҳвандлик 25, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш 21,3, ўғрилик 21, порахўрлик 4,8 фоизга ортди.

Таъкидлаш ўринлики, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг жами 18.359 тасидан 4.676  таси сайёр судларда кўрилди. Маъмурий жазо қўлланилганларнинг 85,5 фоизига жарима, 14,2 фоизига маъмурий қамоқ, 2 фоизига махсус ҳуқуқдан маҳрум қилиш ҳамда 1 нафарига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан маъмурий чиқариб юбориш жазоси қўлланилди. Шунингдек, жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш мақсадида тегишли ташкилот ҳамда мансабдор шахсларга 597 та тақдимнома чиқарилди. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор устидан шикоят берган 757 нафар фуқаронинг илтимосномаси қаноатлантирилди.

Айтиш жоизки, ҳар бир судьянинг бир ойдаги иш ҳажми 52 тани ташкил қилди ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,1 тага ортди. Туман, шаҳарларда жами 22 нафар судья фаолият юритаётганлигини ҳисобга олсак, буларнинг иш ҳажми нечоғли тиғизлашиб, ортганлиги маълум бўлади. Судларнинг иш ҳажмини енгиллатиш борасида ечимини кутаётган ушбу масалага эътибор қаратилишидан умидвормиз. Яъни, вилоятда қўшимча штат бирликларини жорий этиш айни муддао бўлади.
Анжуманда журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.
Алишер ДЎЛМОНОВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь