Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 09:21

Жаҳон

БЕГОНА РАҚАМГА ҚЎНҒИРОҚНИ ҚАЙТАРМАНГ, ПУЛИНГИЗДАН АЙРИЛАСИЗ!

  • 13.Июня.2020
  • 1224

“Ўзкомназорат” мобил алоқа абонентларини ҳушёрликка чақиради!

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси коронавирус пандемияси даврида мобил алоқа операторларининг абонентларига нисбатан фирибгарларлик йўли билан ҳисоб рақамидан пулни ечиб олиш ҳолатлари учрагани ва кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради.

Жумладан, Вангири яъни хориж рақамидан қўнғироқни амалга ошириб, абонент ушбу рақамга қайтиб қўнғироқ қилганидан кейин унинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағни ечиб олиш ҳолатлари кузатилган. Фирибгарлар абонентга телефон қилиб, унга жавоб берилмасидан илгари алоқани узиб қўяди. Муайян одамлар эса хориждан қилинган ва ўтказиб юборилган бегона рақамга қайтиб қўнғироқ қилиши оқибатида уларнинг ҳисобидан катта миқдордаги маблағ ечиб олинади.

Шунингдек, мобил алоқа операторлардан олинган маълумотларга кўра, карантин даврида пластик карталарни электрон тизимлар орқали бошқарилишида учраган шубҳали ҳаракатлар мониторинг килиниб, фирибгарликни олдини олиш борасида тегишли чоралар кўрилмокда.

“Ўзкомназорат” давлат инспекцияси бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун бегона рақамдан, хориждан қўнғироқ бўлган ва у ўтказиб юборилган бўлса рақамни қайтиб термаслик, пластик карта рақами, паспорт серияси ва бошқа шахсий маълумотларни бегоналарга ошкор қилмаслик, ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликни тавсия қилади. 

Маълумот учун: Вангири – фирибгарлик услубларидан бири бўлиб, япон тилидан олинган сўз ҳисобланади, сабаб 2002 йилда Японияда бу борада катта можаро кузатилган. Фирибгарлар ёлғон йўли билан абонентни пулли рақамга (premium-rate number) қўнғироқ қилишга мажбур қилади ва унинг ҳисобидан маблағ ечиб олади. Фирибгар пулли рақамдан қўнғироқ қилади ва тезда алоқани узади, хориждан муҳим қўнғироқ кутаётган фуқаро эса билиб-билмай мазкур рақамга қайтиб қўнғироқ қилади ва ўз ҳисобидаги маблағнинг  ечиб олинишига шароит яратиб беради.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь