Қисқа сатрларда

Бу йил Наманганда 48 мингга яқин абитуриент синовдан ўтади

Наманганда 64-Халқаро «Гуллар фестивали» тантанали якунланди

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

14 July, 2025, 06:22

Жаҳон

Энди ўзбекистонлик тадбиркорлар Россияга помидор ва қалампир олиб киришлари мумкин

  • 05.Марта.2022
  • 1298

5 мартдан бошлаб Россия ҳудудига 9 та давлатдан сабзавот олиб киришга қўйилган чекловларни бекор қилди.

Росселхознадзор (Россия Ветеринария ва фитосанитария назорати бўйича федерал хизмати) берган хабарга кўра, Арманистон ва Озарбайжондан помидор, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Қирғизистондан помидор ва қалампир, Миср Араб Республикасидан картошка, Туркиядан помидор, қалампир, қовоқ ва бақлажон олиб киришга қўйилган тақиқ олиб ташланган.

«Ушбу қарор мамлакатлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш миллий ташкилотлари томонидан тақдим этилган маълумотлар, шунингдек, Россия Федерацияси ва ЕОИИ аъзо давлатларининг фитосанитария талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар таҳлили асосида қабул қилинди», — дейилади хабарда.
Маълумот учун, 2020 йил 26 ноябрида «помидор жигарранг бужмайиш вируси» сабабли Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларига Россия томонидан вақтинчалик тақиқ жорий этилганди. Ўтган давр мобайнида эса корхоналар кесимида ушбу чекловларнинг бир қисми бекор қилинганди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь