Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 08:43

Жаҳон

Ҳиндистонда пул ўрнига пластик қабул қилинувчи қаҳвахона очилди

  • 08.Октября.2019
  • 1371

Ҳиндистоннинг Амбикапур шаҳрида пластик чиқиндига таом харид қилиш мумкин бўлган қаҳвахона ишлай бошлади. Каҳвахона Ҳиндистон шаҳарлари кўчалари ва йўлларини тозалаш билан шуғулланувчи Swachh Bharat давлат компанияси томонидан очилган.

Шаҳар аҳолиси қаҳвахонада 1 кг пластикка тушлик, 0,5 кгига эса тўйимли нонушта олишлари мумкин.

Тамаддихонанинг мақсади шаҳар аҳолисини очлик ва чиқиндилардан халос этиш ҳисобланади. Swachh Bharat олинган пластикни йўл қурилишида қўллаш мумкин бўлган махсус гранулалар кўринишида қайта ишлайди.

Амбикапурда бундай пластик гранула ва асфальтдан иборат йўл қурилган бўлиб, мутахассисларнинг таъкидлашича, пластик ва асфальт қоришмаси йўл қопламасини узоқ муддатга чидамлироқ қилади, чунки у орқали сув шимилиши мумкин.

Бундан ташқари, бошпанасиз одамлар ўзлари тўплаган пластикни қаҳвахонада нафақат егуликка, балки бошпанага ҳам алмашишлари имкони мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, Ҳиндистоннинг Ассам штатида пластик топшириб, ўқиш учун тўловни амалга ошириш мумкин бўлган мактаб фаолият юритади.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь