Қисқа сатрларда

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

Гилос етиштириш ва мўл ҳосил олиш сирлари

Наманган-Хитой: инвестицион ҳамкорлик истиқболлари

26 April, 2024, 01:09

Жаҳон

Қиролича Елизавета II вафот этди

  • 09.Сентября.2022
  • 1106

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. Бу ҳақда қироллик оиласининг расмий саҳифаларида маълум қилинди.

Қиролича Елизавета II 1926 йил 21 апрелда Лондонда туғилган. Малика Елизавета Александра Мэри Виндзор Виндзорлар сулоласидан. У Йорк герцоги, Буюк Британиянинг бўлажак қироли Жорж VI (1895−1952) ва Элизабет Боуз-Лён (1900−2002)нинг тўнғич қизи.

У 1952 йил 6 февралда тахтга ўтирган. 2015 йилда Буюк Британия қироличаси ҳозирги энг кекса монарх сифатида тан олинган.

Буюк Британия қироличаси Елизавета IIнинг тўрт фарзанди бор: тахт вориси тўнғич ўғли Чарльз Филипп Артур Жорж (Уэлс шаҳзодаси), малика Анна Елизавета Элис Луиза, шаҳзода Эндрю Алберт Кристиан Эдвард (Йорк герцоги), шаҳзода Эдвард Энтони Ричард Луи (Вессекс графи).
Қироличанинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз янги монарх бўлади. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь