Қисқа сатрларда

Аҳолига сифатли ва арзон қўй гўшти етказиб берилади

Иссиқхона 80 миллиондан зиёд даромад келтирмоқда

Кенгаш доимий комиссиялари тасдиқланди

Янги таҳрирдаги Конституция Наманганда қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янги босқичга олиб чиқди

МИБ ходимлари «Яшил макон»га ҳисса қўшмоқда

03 December, 2024, 01:14

Жаҳон

КОРОНАВИРУС ҚУРБОНЛАРИ ВА СОҒАЙИБ КЕТГАНЛАР РАСМИЙ СТАТИСТИКАСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

  • 19.Февраля.2020
  • 1246

Хитой соғлиқни сақлаш ва гигиена масалалари бўйича минтақавий қўмитаси маълум қилишича, коронавирусни юқтирганларнинг 19 фоизидан ортиғи соғайиб кетган, 2,7 фоизи вафот этган. Қолганлари врач назорати остида турибди.

Марказий ҳукумат эълон қилган статистикада келтирилишича, беморларнинг қарийб 15 фоизи оғир аҳволда, 3,2 фоизи эса ўлим тўшагида ётибди.

“Вируснинг тарқалиш тенденцияси аста-секин ижобий томонга ўзгармоқда”, — деди Хитой давлати соғлиқни сақлаш ва гигиена масалалари бўйича қўмита расмий вакили Ми Фэн.

Унинг айтишича, ўтган куни илк бор касалликни юқтирганларга қараганда, ундан тузалиб кетганлар сони кўп қайд этилган. 

Шундай экан, Хитойда коронавирус тарқалиши ўзининг чўққисига етиб бўлди. Вирус юқтириш ҳолатлари бундан буён пасая бошлайди ва яқин келажакда вазият яхши томонга ўзгаради, дейилади хабарда.

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь