ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35097
21 December, 2024, 10:29
Дунё коронавирус пандемиясидан тўла-тўкис қутулолмай туриб, яна янги юқумли хасталик пайдо бўлди. Бир қатор Европа давлатларида, шунингдек, АҚШ, Канада, Австралия ва бошқаларда маймун чечаги вируси тарқалди. Шундай касаллик билан лаборатория тасдиқлаган 87 та ҳолат аниқланиб, 28 та гумон қилингани ҳақидаги хабарлар ёйилди. У қандай касаллик? Аломатлари нималардан иборат?
Маймун чечаги – табиий ўчоқли, ўткир юқумли зооноз касаллик бўлиб, одамлар ва ҳайвонларда камдан кам ҳолатларда учрайдиган, поксвируслар оиласига мансуб вируслар келтириб чиқарадиган касаллик. Қўзғатувчи морфологияси, антигенлик ва културал хусусиятлари табиий чечак (натурал оспа) вирусига яқин.
Унинг манбаи маймунлар бўлиб, касаллик улар билан бевосита яқиндан мулоқотда бўлганда ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Ўткир даврида бемор оила аъзоларига юзма-юз алоқа, тери ёки терининг шикастланиши билан тўғридан тўғри жисмоний алоқа, ифлосланган кийим-кечак, чойшаб ёки идишлар, бошқа материаллар билан алоқа қилиш (контактда бўлиши) орқали юқиши мумкин. Асосан Европа, Шимолий Америка, Африка ва Австралия давлатларида учрайди. Кўпроқ ўн олти ёшгача бўлган болаларда қайд этилади.
Маймун чечаги кўпинча Марказий ва Ғарбий Африка ҳудудида учрайди. Ушбу минтақадан ташқарида унинг ташувчиси ушбу ҳудуддан борган одамлар ва жониворлар ҳисобланади. Маълумотларга кўра касаллик биринчи марта 1970 йилда Конго Демократик Республикасида (аввалги Заир) Басанкусу шаҳрида қайд этилган. ЖССТ томонидан олиб борилган эпидемиологик кузатувда 1981-1986 йилларда КДР (Заир)да 338 та ҳолат рўй бериб, 38 нафарида ўлим содир бўлган.
Маймун чечаги — вирусли касаллик бўлиб, расман 1980 йилда вакцинация натижасида йўқ қилинган. Маймун чечагининг бирламчи аломатлари — иситма, қаттиқ бош оғриғи, лимфа тугунларининг яллиғланиши (90 фоиз лимфаденит), (кўплаб шунга ўхшаш касалликлардан асосий фарқ қиладиган жиҳати), бел ва мушаклардаги оғриқ, кўнгил айниши, кучли ҳолсизлик кузатилади. У енгил ва ўрта оғирликда кечади. Асосан табиий чечакка қарши эмланмаган фуқароларда кузатилади.
Яширин даври 9-19 кун бўлиб, касаллик давомийлиги 2-3 ҳафтага чўзилади. Ҳарорат кўтарилганидан 3-4 кун ўтгач, беморда тошмалар пайдо бўла бошлайди — асосан юз, кафт ва оёқ қисмларида 6-10 мм. катталикдаги тошмалар (доғлар), папулалар пайдо бўлади. Тошмалар шиллиқ пардалар, жинсий аъзолар ва кўзларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Вақт ўтиши билан тошманинг кўриниши ўзгаради ва суюқлик тўлган пуфакчалар (визикула)га айланади. Бу касалликнинг 7-8 кунларига тўғри келади ва беморда тахикардия, нафас олишнинг тезлашиши, қон босимининг тушиши каби клиник белгилар намоён бўлади. Баъзан ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин.
Вақт ўтиб, бемор танасидаги тошмалар (визикула) пуфакчалар аста йўқолиб, қовузоқ (қалоқ) пайдо бўлади. Тошмалар ўрнида чандиқ пайдо бўлади ва беморнинг умумий холати яхшилана бошлайди.
Ҳозирги кунда маймун чечаги вирусининг икки тури мавжуд. Кузатилаётган ҳолатлар енгилроғи билан боғлиқ. Африка мамлакатларида бу касалликдан ўлим даражаси 3,6 фоизни ташкил қилади. Ҳаммадан кўпроқ болалар ва иммунитети заиф одамлар хавф остида қолишади. Аммо шуни ҳисобга олиш керакки, Африка мамлакатларидаги барча беморлар ҳам сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга эмас. Яъни, инфекция Европа ва Америкага келган амалдаги вазиятда ўлим даражаси паст бўлиш эҳтимоли борлиги, ҳозирча май ойида кузатилган маймун чечаги вируси билан касалланганларнинг ҳеч бири вафот этмаганлиги кўрсатиб ўтилган. Лекин шунга қарамай ҳар бир инсон санитария-гигиена қоидаларига, покизаликка риоя қилишни унутмаса, муносабатларда меъёрни билса – турли хил бало-қазолардан, хасталиклардан ўзини ҳимоя қилган бўлади.
Азизжон МЎЙДИНОВ,
РШТЁИМ Наманган филиали врач эпидемиологи.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти