Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 05:50

Жаҳон

Нур-Султон яна Астанага айланди: воқеалар, ҳодисалар, фактлар

  • 17.Января.2023
  • 934

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда 5,7 фоизга ўсган. 

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан «QURAMAX MEDIKAL» МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия бекор қилиниши ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиланди.

Дилшодбек Усмоновнинг «Монтаж» қисқа метражли фильми «Mumbai Entertainment International Film festival India» фестивалида «Энг яхши эркак режиссёр» йўналишида ғолиб бўлди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 1 миллиард доллардан ошди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари бўйича халқаро огоҳлантириш билан чиқди. Ўзбекистон уч ой ичида шу моддадан оммавий заҳарланиш кузатилган учинчи давлат бўлди. 

Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолига 14,4 триллион сўм ипотека кредитлари ажратилган.

Ўз даврида ҳар бир ўзбек хонадонида бўлган ҳатто қўшни республикаларгача ҳам тарқалиб, эъзоз топган ва севиб мутолаа қилинган адабий журнал «Шарқ юлдузи» чоп этила бошлаганига 90 йил бўлди.

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида таълим олаётган талабалар учун санъатимизнинг чин маънодаги фидойиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муножат Йўлчиева номидаги стипендия таъсис этилди.

Ўзбекистон паспорти янги рейтингда 4 поғона юқорилаб 85-ўринни эгаллади. Ўзбекистон паспортига эга фуқаролар 59 та давлатга визасиз бора олади. 

Туркманистон Конституцияси 1992 йилда қабул қилинган бўлиб, 1995, 1999, 2003, 2006, 2008, 2016 ва 2020 йилларда унга ўзгартиришлар киритилган. 

БМТнинг аҳоли прогнозига кўра, кейинги 28 йилда Ер юзидаги аҳоли сони 1,7 миллиардга кўпаяди. Африкада, шунингдек, Ҳиндистон, Покистон, Бангладешда туғилиш кўпайса, Хитой (-110 миллион), Япония (-20 миллион), Россия (-12 миллион), Италия (-7 миллион), Жанубий Корея (-6 миллион) ва Германия (-4 миллион) каби давлатларда туғилиш сони камая-ди. Ўзбекистонда эса аҳоли сони 45 млн. га етиши кўрсатилган.

Қозоғистон конституциявий суди мамлакат собиқ президентини сўроқ қилиниши ва мол-мулки дахлсизлиги тўғрисидаги қонунни бекор қилди. Аввалроқ мамлакатдаги байрамлар орасидан «Президент куни» дея номланган байрам олиб ташланиб, пойтахт номи Нур-Султондан Астанага қайта номланганди. 

Европарламент депутатлари ойига 9 минг 808 евро 67 цент иш ҳақи билан таъминланади. Бундан ташқари, ҳар бир депутатнинг саёҳат харажатлари қоплаб берилади, қўшимча равишда ватанидан ташқарида ишлаётганларга устама ҳақ тўланади ва у йилига 4 минг 700 евродан ошмаслиги керак. 63 ёшидан бошлаб собиқ депутат Европа бюджетидан пенсия олиш ҳуқуқига эга: ҳар бир тўлиқ ишлаган йили учун ойлик иш ҳақининг 3.5 фоизини олади. 

Франция ҳукумати 2030 йилга қадар пенсия ёшини икки йилга ошириб, 64 ёшга етказишни режалаштираётганини маълум қилди. Мамлакат бош вазири Элизабет Борн мазкур режани эълон қиларкан, ислоҳотдан мақсад 2030 йилгача мувозанатли пенсия тизимини таъминлаш эканини таъкидлади.

2023 йилнинг дастлабки ҳафтасида дунё бўйича 3 миллион киши коронавирусга чалиниб, 11 мингдан ортиқ бемор вафот этди, дейилади ЖССТ ҳисоботида. 

Интернет хабарлари асосида тайёрланди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь