Қисқа сатрларда

Яшил ҳудудлар ташкил этиш лойиҳалари муҳокама қилинди

Пиллачилик: Норинда ҳосил учун илк қадам ташланди

Вилоят раҳбари "Янги Ўзбекистон" боғи қурилиши билан танишди

Наманган халқаро аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Намангандаги бунёдкорлик лойиҳалари кўздан кечирилди

28 March, 2024, 02:06

Жаҳон

Туркманистонда навбатдан ташқари президент сайловлари бўлиб ўтади

  • 12.Февраля.2022
  • 2433

Туркманистон президентлигига навбатдан ташқари сайловлар 12 март куни бўлиб ўтади.

Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссия раиси ёрдамчиси Безирген Караевга таяниб хабар бермоқда.

11 февраль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Халқ Маслаҳатининг (Туркманистон парламентнинг юқори палатаси) навбатдан ташқари йиғилишида нутқ сўзлади.

У мамлакат президенти лавозимини 2007 йилдан бери эгаллаб келаётганини, шунингдек, бир вақтнинг ўзида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, Давлат хавфсизик кенгаши раиси, Қуролли кучлар олий бош қўмондони, Халқ Маслаҳати Миллий Генгеши раиси эканлигини эслатиб ўтган.

«Икки йил олдин мен пайғамбар ёшига етдим. Бугун эса ўзим ҳақимдаги қийин қарорга келганимни айтиб, уни сизлар билан муҳокама қилмоқчиман, — деди Гурбангули Бердимуҳаммедов депутатларга мурожаат қила туриб. — Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида давлат бошқарувига йўл ёш раҳбарларга берилиши керак деган фикрни қўллаб-қувватлайман… Мен Халқ Маслаҳатининг раиси сифатида ўзимнинг улкам ҳаётий ва сиёсий тажрибамни ушбу соҳага янада кўпроқ йўналтирмоқчиман».

Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссия раисига «Туркманистон Конституцияси ва қонунчилигига мувофиқ тегишли ишларни» бошлашга кўрсатма берди.

Туркманистон президенти сифатида шу давлатда туғилган ва 40 ёшдан кичик бўлмаган шу мамлакат фуқароси сайланиши мумкин. Давлат раҳбари бевосита халқ томонидан 7 йил муддатга сайланади. Сўнгги маротаба Туркманистонда президентлик сайловлари 2017 йилда ўтказилганди. Келгуси сайлов 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь