ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 32970
11 September, 2024, 11:47
Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэ Нара шаҳрида чиқиш қилганида унга нисбатан ўқотар қуролдан суиқасд амалга оширилди, деб хабар тарқатди Киодо агентлиги.
Хабарда таъкидланишича, жиноят маҳаллий вақт билан соат 11:30 содир этилган. Гувоҳларнинг айтишича, иккита ўқ овози эшитилган, шундан кейин сиёсатчи йиқилган. Агентликнинг ёзишича, жиноятчи унинг орқасидан отган, ўқ кўкракка бориб теккан.
Қўшимча қилинишича, собиқ вазирни касалхонага ётқизишган, лекин унда ҳаёт аломатлари сезилмаяпти.
Бошқа бир нашрнинг ёзишича, Абэнинг бўйин қисмида қон оқаётгани кўринган.
Полиция воқеа жойида 40 ёшли Тэцуя Ямагамини қўлга олган. Гумонланувчи қаршилик кўрсатмагани айтилмоқда.
Полициянинг NHK телеканалига маълум қилишича, суиқасд амалга оширилгандан кейин, бошда Абэнинг ҳуши жойида бўлан ва гапларга эътибор қаратган, сўнгра касалхонага олиб кетиш жараёнида аҳволи кескин ёмонлашган.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти